Абадий музлоқ ерларнинг эриши инсониятга 3 триллиондан 166 триллион долларгача тушиши мумкин (2100 йилга келиб). Бундай хулосага америкалик иқлимшунослар глобал исишдан етадиган иқтисодий зарарни ҳисоблаб чиқиб, келди, дея хабар бермоқда Science News.
Олимлар дастлаб абадий музлоқ ҳудуд қанча метан ва углерод диоксиди ажратиб чиқаришини ҳисоб-китоб қилди, сўнг олинган маълумотларни иссиқхона газлари чиқиндиларидан етадиган иқтисодий зарарни баҳолайдиган бошқа моделга киритди. Унинг ҳисоблашича, карбонат ангидрид газининг атмосферадаги даражаси 2100 йилга келиб 75 фоизга ошса (инсон фаолияти туфайли), бу тахминан 326 триллион долларга тушади.
Абадий музлоқ ерларнинг эриши эса ушбу суммага яна 3 дан 166 триллион долларгача маблағни қўшади.
Изоҳ (0)