Форс кўрфазидаги араб давлатлари Россиянинг Суриядаги сиёсатига нисбатан норозилик билдирди, дея хабар бермоқда Reuters БАА ва Саудия Арабистонидаги юқори мансабли шахсларга таяниб.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Адел ал Жубайр Россия хатти-ҳаракатларини «эскалация» сўзи билан ифодалади. У Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг Суриядаги низоларнинг сиёсий ечими ҳеч қандай ташқи аралашувларсиз бўлиши кераклиги ҳақидаги расмий позициясини қўллаб-қувватлади.
«Сўнгги воқеалар вазиятни мураккаблаштирмоқда ва низонинг ечимини янада қийинлаштирмоқда», — деди агентликнинг БАА ҳукмдор доираларидаги манбаси.
Изоҳ (0)