Қозоғистон бош муфтийси Ержан ҳожи Малгажиўғли Қурбон ҳайити байрами кунларида диндорларнинг қурбонлик қилинаётган ҳайвон олдида селфига тушишларига қарши чиқди. Бу ҳақда КТК телеканали хабар бермоқда.
«Бундай ҳаракатларни мақтанчоқликка йўйиш мумкин,— дея таъкидлаган муфтий ўз чиқишида. — ‘Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин’, деган ҳикматни унутмаслик лозим».
Қозоғистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрь куни нишонланади. Мамлакат шаҳарларида қурбонликларни амалга ошириш учун 29 та махсус жой тайёрлаб қўйилгани хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)