Муҳожирлар билан боғлиқ инқироз ортидан Германия канцлери Ангела Меркелнинг обрўси пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Форса маркази тадқиқотларига кўра, Меркелнинг обрўси 49 фоизгача тушиб кетган. Бу кўрсаткичнинг марказнинг аввалги сўровномасидаги натижалардан уч фоизга кам.
Қайд этишларича, Меркелнинг обрўси Христиан-социалистик иттифоқи (ХСИ) партияси тарафдорлари унга ортиқ ишонмаётгани сабаб тушиб кетмоқда. Мазкур партия Меркель раҳбарлигидаги Христиан-демократик иттифоқ партиясининг иттифоқчиси ҳисобланади ва сайловларда биргаликда ҳаракат қилади.
Айни вақтда, ХСИ етакчиси ва вице-канцлер Зигмар Габриэл Меркелнинг обрўсизланишидан ютуққа эришаётгани йўқ — сўровномада иштирок этганларнинг фақат 13 фоизигина уни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Изоҳ (0)