Ўтган ҳафта ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан четлатилган Буркина-Фасонинг муваққат президенти Мишель Кафандо яна президентлик вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Мен ишга қайтдим. Ўтиш даври ҳукумати ҳам ўз фаолиятини қайта бошлади ва шу дақиқадан бошлаб мамлакатдаги ҳокимият унга тегишли», — деди Кафандо мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида журналистлар билан бўлиб ўтган учрашув чоғида.
Аввалроқ ҳарбий тўнтариш етакчилари ва ҳукуматга содиқ қўшинлар пойтахт Уагадугуда қон тўкилишини олдини олиш борасида келишувга эришгани маълум бўлганди.
Келишувга асосан, исёнчилар Буркина-Фасо пойтахтини тарк этиб, ўз казармаларига қайтишлари керак. Ҳукуматга содиқ ҳарбий бўлинмалар эса Уагадугудан 50 километрга узоқлашиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)