Автомобиль ишлаб чиқарувчи немис компанияси атмосферага чиқадиган зарарли чиқитлар кўрсаткичини пасайтириб кўрсатишда гумонланмоқда. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар беради.
Америка ҳукумати концернга мамлакатда 2009—2015 йилларда сотилган 500 мингга яқин Фольксваген ва Ауди енгил машинасини чақириб олиш мажбуриятини юклади. Шунингдек, компанияга 18 миллиард доллар миқдоридаги жарима хавф солмоқда.
Фольксваген ўзининг автомобилларидаги қоида бузилишини бартараф этиш учун 6,5 миллиард евро маблағни захирада сақлашини маълум қилди. Сўз компаниянинг бутун дунёдаги 11 миллион машинаси ҳақида бормоқда.
Германия канцлери Ангела Меркель ушбу можаро билан боғлиқ вазиятни тезроқ аниқлаштиришни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)