Япониянинг The Sekai Nippo газетаси муҳаррири Сусуму Фуджихаши Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати.
«Мен Самарқандга келмасдан олдин бу ерда фақат автобуслар йиғилишига ишонар эдим. Аслида эса заводда кенг турдаги моделлар ишлаб чиқарилар экан», — дея япон журналисти ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ташриф якунида Сусуму Фуджихаши кўрсатилган эътибор учун барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, Ўзбекистон автомобиль саноати фаолияти билан янада яқинроқ танишиш учун кейинги ташрифида автомобилсозлик тармоғидаги қатор заводларга ҳам бориш истагида эканлигини айтди.
Изоҳ (0)