Chevrolet компанияси янгиланган SS седанини тақдим этди, у аввалги версиядан агрессивроқ ташқи кўриниши ва замонавийлаштирилган чиқариш тизими билан фарқ қилади. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Седан кузовининг олд қисмига хром билан қопланган деталлар ва вертикал туннеллар ўрнатилди.
Унинг капотида эса вентиляция тешиклари пайдо бўлди, шунингдек, машина ёруғлик диодли кундузги чироқлар ҳамда бошқача дизайндаги 19 дюймли алюминий ғилдирак дискларига эга бўлди.
Шунингдек, седан янги чиқариш тизими билан жиҳозланди, у секин юрганда паст, тез юрганда баланд овоз чиқаради.
Изоҳ (0)