Apple 2019 йилгача ўз электромобилини тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Фото: «Vladtime.ru»
Бу борадаги ишларни жадаллаштириш учун компания автомобиль яратиш устида ишлаётган жамоани 1800 кишига етказади (айни пайтда лойиҳада 600 киши банд). Шунингдек, ўз-ўзини бошқарадиган машиналар бўйича мутахассислар ишга қабул қилина бошланди.Apple автомобиллари тўлиқ ўзини бошқарадиган бўлмаслиги айтилмоқда. Машинанинг техник хусусиятлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган
Apple электромобил чиқаришини расман эълон қилмаган, аммо компаниянинг бу лойиҳаси тўғрисидаги овозалар кўп бор тарқалганди. Apple раҳбари Тим Кук автомобиль ишлаб чиқариш компания учун бошқа кўплаб йўналишлар қатори қизиқарли эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)