Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 26—29 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей 70-сессиясида қатнашиш мақсадида АҚШда ташриф билан бўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Назарбоев Бош Ассамблеянинг умумий дебатларида маъруза билан чиқиш қилиши, БМТ Минг йиллик мақсадларини амалга ошириш ва 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш мақсадларини кўриб чиқиш бўйича Саммитда, шунингдек, Зўравонликка асосланган экстремизга қарши кураш бўйича Саммитда қатнашиши кутилмоқда.
Шунингдек, Қозоғистон президенти Бош Ассамблея доирасида бир қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. Бундан ташқари, JP Morgan, Guggenheim, Chevron, Microsoft ва бошқа шу каби АҚШнинг йирик компаниялари вакиллари билан ҳам учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)