«Шарқ телеком» шу йилнинг 17 сентябрь куни интернетга боғланишда қийинчиликларга дуч келган абонентларига компенсация берилишини эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинган.
Жисмоний шахслар учун компенсация 26 ва 27 сентябрь кунлари тунда тармоққа лимитсиз уланишдан иборат бўлади. Юридик шахслар учун эса кўрсатилган хизматлар қайтадан ҳисоб-китоб қилинади. Ушбу ҳисоб-китоб октябрь ойи квитанцияларида ўз аксини топади.
Изоҳ (0)