«Samarqand Darvoza» савдо-кўнгилочар марказининг иккинчи қаватида энди Miss Di make up студиясидан make-up қилиш мумкин.
«Samarqand Darvoza»да Yves Rocher France by Miss Di чодири очилди. Бу ерда профессионал визажистлар хизматидан фойдаланиш мумкин. Бутун мейк-ап ҳар бир мижознинг истагидан келиб чиқиб, Франциянинг Yves Rocher табиий декоратив косметикасидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Майдонча 12:00 дан 18:00 гача ишлайди. Тақдим этиладиган хизматлар орасида – қош чизиш, кўзни макияж қилиш, терини парваришлаш, total make up бор. Нархлар 5 000 дан 50 000 сўмгача.
Yves Rocher — бу ҳар бир аёлнинг гўзаллиги учун хизмат қиладиган ўсимлик косметикаси. Бугун Yves Rocher барча тоифалар бўйича маҳсулотларга катта танловни тақдим этади:- юз ва тана парвариши;
- гигиена;
- парфюм;
- макияж;
- сочлар парвариши;
- қуёшдан ҳимояловчи воситалар.
Бундан ташқари, тез орада Yves Rocher дўконларида гўзаллик лабораторияси очилиши кутилмоқда. Барча хизматлар ҳамёнбоп нархларда тақдим этилади.
Ўзбекистондаги энг йирик молл аёллар учун гўзаллик бурчагига айланди. Бу ерда Yves Rocher’нинг расмий дўкони, Miss Di’нинг визажистлари, Express Beauty гўзаллик салони, экспресс маникюр ва педикюр қилиш мумкин бўлган Essie Nail Bar салони, аёллар учун мўлжалланган кийимлар тақдим этувчи Франциянинг Etam дўкони ва бошқа машҳур Европа брендлари мавжуд.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)