Ўзбекистон темир йўлчилари 186 километрлик «Поп — Қўқон — Андижон» темир йўл участкасини электрлаштиришга киришади, дея хабар бермоқда «12news.uz». Бу ҳукуматнинг тегишли қарори (pdf) билан тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, ушбу ишлар «‘Ангрен — Поп’ электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш» лойиҳаси таркибига киритилади.
«‘Ангрен — Поп’ электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш» лойиҳасининг тасдиқланган молиялаштириш манбалари доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитлари «Поп — Қўқон — Андижон» темир йўл участкасини электрлаштириш ишларини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.
Изоҳ (0)