Непал янги конституцияни қабул қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат президенти Рам Баран Ядавга таяниб.
«Мен Таъсис мажлиси томонидан қабул қилиниб, Таъсис мажлиси раҳбари томонидан тасдиқланган, бугун, 20 сентябрдан кучга кирган Непал конституцияси ҳақида эълон қиламан», — дея президент сўзларидан иқтибос келтиради Agence France-Presse.
Агентлик маълумотларига кўра, конституциянинг қабул қилиниши ҳиндуийлик давлатидан дунёвий давлатга ўтишни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Изоҳ (0)