АҚШ Марказий разведка бошқармаси шу ҳафта Москвага махфий равишда ташриф буюрди ва у ерда Россия Ташқи разведка хизмати вакиллари билан Суриядаги ҳамкорликдаги ҳаракатлар координацияси бўйича музокаралар олиб борди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
АҚШ разведкасидаги манбаларига таяниб Bild am Sonntag ёзишича, америкаликлар Москванинг ИШИД гуруҳига қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун разведка маълумотлари билан бўлишишга тайёр. Вашингтонда жангарилар сони ошишидан хавфсирашмоқда, шу туфайли бундай алоқаларга қизиқиш билдиришмоқда.
Шунингдек, нашр Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Россия ва АҚШнинг Сурия масаласидаги ҳамкорлигини маъқуллаганини таъкидлади.
Изоҳ (0)