Mercedes-Benz Russia ЁАЖнинг корпоратив алоқалар ва стратегик ривожланиш бўлимини бошқарган Германия фуқароси Александр Ламберт Москвадаги «Дюран-бар» тунги клубида иккинчи қаватдан қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса эркак маст ҳолатда зинадан пастга тушаётганида содир бўлди. У қоқилиб, иккинчи қаватдан тушиб кетди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарига кўра, 34 ёшли Германия фуқароси олган шикастланишлари туфайли ўша заҳотиёқ вафот этган.
Тунги клубда рўй берган ҳодиса юзасидан тергов қўмитаси текширув бошлади.
Изоҳ (0)