Москванинг Басманний суди фирибгарлик ва жиноий гуруҳ тузишда айбланаётган Коми Республикаси раҳбари Вячеслав Гайзерни 18 ноябрга қадар қамоққа олишга санкция берди. Судья Артур Карпов «Гайзерга нисбатан ҳибсга олиш чораси қўллансин», дея суд қарорини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Тергов қўмитаси Гайзер ва унинг ўринбосари Алексей Черновга жиноий гуруҳ тузиш ҳамда фирибгарлик бўйича айблов эълон қилган.
Коми Республикаси раҳбари суд мажлисида ўз айбини тан олмади.
Изоҳ (0)