Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ғарб журналистларига берган илк интервьюсида мамлакат ядро дастури бўйича эришилган келишувни АҚШ билан ихтилофларга барҳам беришда биринчи қадам, деб баҳолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Сўровларга кўра, Эрон халқининг аксарият қисми келишувни ижобий баҳолаган. Парламент уни тасдиқлашига умид қиламан», — дея таъкидлаган Руҳоний CBS телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик алоқалар 1980 йилда, Ислом инқилобидан сўнг узилган. Икки давлат етакчилари ўртасидаги илк телефон орқали мулоқот 2013 йилда, Руҳоний ҳокимиятга келгач бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)