Коми Республикаси раҳбари Вячеслав Гайзер олдинроқ Басманний суди томонидан қабул қилинган уни қамоққа олиш тўғрисидаги қарор юзасидан Москва шаҳар судига шикоят қилади. Бу ҳақда Гейзернинг адвокати Олег Лисаев маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
«Ҳимоя қамоққа олиш чораси қўлланганидан норози ва ўз-ўзидан, бу қарор бўйича шикоят қилади», — дея таъкидлаган Лисаев.
Унинг айтишича, бир қатор касалликлардан азият чекадиган Гайзернинг қамоқхонада тутиб турилиши саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Изоҳ (0)