Чили соҳилларида 6,3 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Зилзила 21 сентябрь, душанба куни содир бўлди. Унинг маркази Ильяпель шаҳридан 52 километр ғарбда, 22,8 километр чуқурликда жойлашган.
Талофатлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган. Бундан бир кун аввал — 20 сентябрь, якшанбада ҳам Чилида 5,4 магнитудали зилзила қайд этилганди.
Изоҳ (0)