Россия президенти Владимир Путин Беларусда авиабаза қуриш ҳақида битим имзолашни буюрди. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди, дея хабар бермоқда «РБК».
Мудофаа вазирлигига ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Беларусь томони билан музокаралар олиб бориб, Россия номидан ушбу битимни имзолаш топширилди.
Нашр эслатишича, 2014 йил октябрида Россия ҳарбий ҳаво кучлари бош қўмондони Виктор Бондарёв Беларуснинг Бобруйск шаҳрида 2016 йилда авиабаза пайдо бўлишини, у ерга Су-27 қирувчи самолётлари жойлаштирилишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)