АҚШ президенти маъмурияти бир яшар Бенжамин Шостедни туғилган куни билан табриклади, бироқ боланинг ёшини «бироз» адаштириб юборди, деб ёзади «РИА Новости».
«Азиз Бенжамин, сени 101 ёшинг билан табриклаймиз!» — дейилади Оқ уйнинг Барак ва Мишель Обама томонидан имзоланган расмий бланкасига туширилган мактубда.
Мактубда таъкидланишича, Бенжамин «Америка тарихининг ажралмас қисми» ва «мамлакат биргаликдаги интилишлар орқали эришиши мумкин бўлган энг яхши марралар гувоҳи» ҳисобланади.
Юта штатида яшовчи эр-хотин Шостедлар анъанавий равишда Оқ уйдан фарзандларини туғилган куни билан табриклашни сўрайди. Уларнинг айтишича, бундай табрикномани биринчи марта олишган, бироқ уни яхши башорат деб қабул қилишган. Эр-хотинлар Оқ уйдагилар чақалоқнинг табрикномасини кекса ёшдаги кишиники билан адаштириб юборганини тахмин қилди.
Изоҳ (0)