АҚШ федерал солиқ муассасаси — Ички даромадлар хизмати Coca-Cola компанияси давлатдан 3,3 миллиард доллар ва бунга қўшимча пеняга қарздор бўлиб қолганини даъво қилмоқда. Хизмат томонидан ўтказилган компаниянинг 2007 — 2009 йиллардаги фаолияти аудити натижалари шундан далолат бермоқда. Бу ҳақда компания вакиллари маълум қилган, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Компания ўзини ҳақ деб ҳисобламоқда ва буни судда исботлаш ниятида. «Биз муаммонинг ечимини топиш учун маъмурий ва ҳуқуқий воситалардан фойдаланишни режалаштирганмиз, — дея таъкидланади компания томонидан эълон қилинган баёнотда. — Деярли 30 йилдан бери Coca-Cola даромадларнинг солиқ олинадиган қисмини ҳисоблашда бир хил услубдан фойдаланиб келмоқда».
Америкалик солиқчиларнинг даъвосида жарима масаласи кўтарилмаган.
Изоҳ (0)