Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодликка даъвогар Дональд Трамп мамлакатда ўқотар қурол айланмаси устидан назорат кучайтирилишига қарши. Миллиардернинг штаби томонидан тарқатилган сайловолди дастури навбатдаги қисмида шу ҳақда маълум қилинган, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Республикачи номзодлар орасида машҳурлик бобида етакчилик қилаётган Трамп АҚШ президенти Барак Обама бир неча бор таклиф этган ҳарбийларга хос кўп зарядли автоматик винтовкалар сотувини тақиқлаш ва тўппонча ҳамда милтиқларни харид қилиш истагида бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни синчиклаб текширишга оид чораларга қарши чиқди.
«Ҳеч ким америкалик фуқароларнинг қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқига дахл қилолмайди. Қонунга итоаткор фуқароларга ўзлари билан истаган ўқотар қуролларини олиб юришларига имконият бериш керак. Ҳукуматнинг тартибли, ҳалол инсонлар қандай қуролга эга бўлишларини назорат қилишга ҳаққи йўқ», — дея таъкидлаган Дональд Трамп.
Изоҳ (0)