Испания расмийлари наркосавдогарлар тармоғини фош этди ва уларга тегишли 1,5 тонна кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Мамлакат Фуқаролик гвардияси вакилларининг маълум қилишича, қўлга олинганлар орасида тўрт нафар испаниялик, уч нафар аргентиналик, шунингдек, Дания, Парагвай ҳамда Буюк Британия фуқаролари, жами 10 киши бўлган. Уларни ҳибсга олиш бир пайтнинг ўзида Испаниянинг тўрт минтақасида амалга оширилган.
Наркотиклар Жанубий Америкада юк кемаларига ортилиб, океан орқали келтирилган ва Испаниянинг шимолий соҳилига сайр қилиш учун мўлжалланган кичик кемалар ёрдамида етказилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари Фуқаролик гвардияси томонидан июнь ойида Сарагоса провинциясида 100 килограмм кокаин олиб кетаётган икки автомобиль тўхтатиб қолинганидан сўнг жиноятчилар изига тушишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)