Британиянинг Шотландияда жойлашган Клайд ҳарбий-денгиз базасига бортида ядровий баллистик ракеталари бўлган Американинг Wyoming SSBN-742 сувости кемаси етиб келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
«Ташриф АҚШ ва Буюк Британия мудофаа муносабатларининг яқинлиги, шунингдек, НАТОга аъзо давлатларнинг умумий хавфсизлик тарафдори эканлигини кўрсатади», — деб таъкидлади АҚШ қуролли кучлари Стратегик қўмондонлиги.
Майор Мэтт Миллернинг таъкидлашича, Америка сувости кемасининг ташрифи бир йил аввал режалаштирилган бўлиб, у «аниқ бир душманга қаратилмаган».
Изоҳ (0)