Собиқ эр-хотин Алданский туман суд ижрочилари бўлимига суднинг ажрим тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш ҳамда мол-мулк ва уйни тақсимлаш учун келди, деб хабар беради «Zakon.kz».
У ердан битимни расмийлаштириш учун йўлга чиқилганда, эркак зарур ҳужжатларни олиш учун уйга кириб ўтишни илтимос қилди. Бироқ у уйдан ҳужжатар билан эмас, бензин канистри ва олов ёққич билан чиқди.
Суд ижрочисининг қонунга хилоф ҳаракатни содир этмаслик ҳақидаги талабига қарамасдан, эркак уйга ўт қўйди. Суд ижрочиси зудлик билан полиция ва ФВВга хабар берди.
Эркак ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланди.
Изоҳ (0)