АҚШ мамлакат тарихидаги энг йирик хакерлик ҳужумлари натижасида ўғирланган маълумотни сотишда айблаётган 32 ёшли россиялик Дмитрий Смилянец 16 сентябрь куни Нью-Жерсидаги Камден шаҳар судида ўз айбини тан олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Смилянец ўзини электрон алоқа воситалари иштирокидаги фирибгарликда айбдор деб эътироф этди. У 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бунгача уч йил давомида ҳибсда сақланиш вақтида россиялик айбини инкор этиб келган.
Суд Смилянецга нисбатан ҳукмни 2016 йил 13 январда эълон қилади. Тергов версиясига кўра, у яна уч нафар Россия фуқароси ва бир Украина фуқароси билан қатор компаниялар компьютерларига хакерлик ҳужуми уюштириш ва 160 миллионга яқин кредит карталари рақамларини ўғирлашга алоқадор.
Нашр эслатишича, ушбу иш бўйича аввалроқ бошқа бир россиялик, Владимир Дринкман тан олувчи кўрсатмалар берган эди.
Изоҳ (0)