Тель-Авивдан Торонтога йўл олган Air Canada авиакомпанияси учувчиси итнинг хавфсизлиги ўйлаб, парвозни тўхтатди. Бу ҳақда CityNews хабар бермоқда.
Атлантика океанига яқинлашганда ҳаво кемаси капитани юк қисмида иситиш билан боғлиқ муаммони пайқаб қолади. Йўловчилардан бирига тегишли бўлган ва багаж бўлимида сайёҳат қилаётган француз булдоги туфайли учувчи самолётни ортга қайтарди ва Франкфурт аэропортига қўнди.
Самолёт Германиядаги аэропортга қўнгач, Симба лақабли ит хўжайини билан бошқа ҳаво кемасида Канадага парвозини давом эттирди. Йўловчи капитанга рейсни тўхтатишга қарор қилгани ва итини сақлаб қолгани учун миннатдорчилик билдирди.
«10 минг доллар қўшимча харажат ва 75 дақиқа кечикишга қарамай, учувчи тўғри қарор қабул қилган, — дея ҳисоблайди авиация соҳасидаги эксперт Фил Дарби. —Капитан, инсон ёки жонивор бўлишидан қатъи назар, бортдагиларнинг барчаси учун жавобгарликни ўз зиммасига олади».
Изоҳ (0)