Чилидаги зилзилалар натижасида беш киши қурбон бўлди, дея хабар бермоқда «РБК». Буни Чили ташқи ишлар вазири тасдиқлади, бироқ бу дастлабки маълумот эканлигини таъкидлади.
Чили марказий соҳилларидаги 8,3 магнитудали зилзила кучли цунамини келтириб чиқарди. Бир миллиондан зиёд киши эвакуация қилинди.
Президент Мишель Бачелет 17 сентябрь куни табиий офат туфайли вайрон бўлган ҳудудларга ташриф буюришини маълум қилди.
Изоҳ (0)