Кураш 2018 йил 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган 18-Ёзги Осиё ўйинлари расмий дастурига киритилди. Бу ҳақда 16 сентябрь куни Осиё олимпия кенгашининг Ашхободдаги Бош ассамблеясида эълон қилинди, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳар тўрт йилда Осиё олимпия кенгаши кўмагида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари спорт дунёсида катталиги ва муҳимлиги бўйича ёзги Олимпиада ўйинларидан кейинги иккинчи ўринда туради.
Эълон қилинган дастурга кўра, Индонезиядаги ўйинларда кураш бўйича 15 та медаллар тўплами ўйналади, улардан еттитаси эркаклар, саккизтаси аёллар ўртасидаги мусобақаларда берилади.
Изоҳ (0)