Донецкнинг «Шахтёр» футбол жамоасига қарши Европа Чемпионлар лигаси учрашувида (4:0) хет-трикни расмийлаштирган Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатидан Мессидан ўзиб кетганига изоҳ берди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Маълумот учун, айни вақтда Роналду ҳисобида Чемпионлар лигаси доирасида урилган 80 та, Месси ҳисобида эса 77 та гол бор.
«Бу ҳодиса табиий бир кўринишда содир бўлишини билардим, шу сабабли ҳам ҳеч қандай босимни ҳис қилганим йўқ. Албатта, бу зўр натижа. Алдамоқчи эмасман — мен бахтиёрман, бироқ бу кўрсаткич асосий мақсад эмас. Менинг вазифам — бутун мавсум давомида яхши ўйин кўрсатиб, энг асосийси — жамоа ғалаба қозониши ва совринларни қўлга киритишига ёрдам бериш», — деди Роналду.
«Умид қиламанки, менинг голларим бундан кейинги ўйинларда ҳам «Реал»нинг ғалаба қозонишига ёрдам беради, бу нарса менга ишонч бағишлайди; ҳаммасини шу руҳда давом эттиришни истайман», — дея қўшимча қилди португалиялик футбол юлдузи.
Изоҳ (0)