Украина Футбол Федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси раҳбари Денис Манив ўзини милтиқдан отиб ташлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбанинг маълум қилишича, фожиа тонгда — Манивнинг аёли ва қизи уйдан чиқиб кетган вақтда юз берган.
Ҳозирги вақтда ҳодиса жойида тезкор тергов гуруҳи иш олиб бормоқда. Милиция мазкур воқеага ҳозирча ҳеч қандай расмий шарҳ берганича йўқ.
Манив 2015 йилнинг мартида Украина Футбол Федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси раҳбари этиб тайинланган эди. У Ильичевск шаҳар кенгаши депутати, юридик фирма раҳбари сифатида ҳам иш олиб борган.
Изоҳ (0)