«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси навбатдаги рекорд остонасида турибди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Агар 28 ёшли аргентиналик футболчи каталонияликларнинг «Рома»га қарши ўйинида майдонга тушса, Европа Чемпионлар лигасида 100 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланади.
Чемпионлар лигаси доирасидаги аввалги 99 ўйинида Месси «Барселона» рақиблари дарвозасига 77 та гол урган бўлиб, мазкур натижа ҳам мусобақа тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Бундан ташқари, Месси ЕЧЛда голга ассистентлик қилиш бўйича учинчи ҳисобланади — у шу вақтгача Чемпионлар лигасида 22 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Ундан фақат «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду (23 та) ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггз (30 та) яхшироқ кўрсаткичга эга.
Изоҳ (0)