2024 йилда ўтказиладиган ёзги Олимпиада ўйинларига номзодлардан талабнома олиш охирига етди. Якуний рўйхатга бешта шаҳар кирди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) расмий сайтида хабар берилган.
Ёзги Олимпиадага мезбонлик қилишга Гамбург (Германия), Рим (Италия), Лос-Анжелес (АҚШ), Париж (Франция) ва Будапешт (Венгрия) шаҳарлари даъвогарлик қилмоқда.
Мусобақалар ўтказиш жойи 2017 йилда эълон қилинади. Мазкур ўйинларнинг ташкилий қўмитаси тайёргарлик учун ХОҚдан 1,7 миллиард доллар олади.
Изоҳ (0)