14 сентябрь, кечки пайт Синай ярим оролининг марказий қисмидаги Нахль аҳоли пунктида жойлашган Бир-Газира қишлоғида ўтаётган тўй маросимига қуролланган жангарилар бостириб кирган ва тўпланганларга қарата тартибсиз ўқ узган. Бунинг оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, тўрт киши оғир жароҳат олди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Ал-Яум ас-Сабиа» нашри маълумотларига кўра, бу ҳужум ортида ярим оролдаги аксар терактларни уюштираётган ва ИШИД билан алоқадор бўлган «Ансор Байт ал-Мақдис» гуруҳи турган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)