Манчестердаги Strangeways қамоқхонаси маҳбуси Стюарт Хорнер бир суткадан бери жазони ўташ муассасасининг томидан тушмаяпти. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ўз амакисини ўлдиргани учун 27 йилга озодликдан маҳрум этилган 35 ёшли Хорнер айнан нима сабабдан мазкур норозилик намойишини ўтказаётгани аниқ эмас: унинг бақир-чақирларидан у қамоқхонадаги шароитлардан норози эканлигини ва бир вақтнинг ўзида у 40 кечаю 40 кундуз томдан тушмай, томда яшаш бўйича рекорд ўрнатмоқчилигини англаш мумкин.
Ҳозирча Хорнерни пастга тушишга кўндириб бўлмаяпти — у томдан югуриб, деразаларни урмоқда ва қувурларга осилмоқда. У ўзи билан захира овқат, сув, тамаки ҳамда иссиқ ёпинчиқ олиб чиқиб кетган. Мулоқотнинг йўқлигидан ҳам нолиётгани йўқ — у мўриконлар орқали бақириб, қамоқхонадаги бошқа маҳбуслар билан гаплашиб турибди.
Изоҳ (0)