Испания ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари денгизда бортида бир неча тонна гиёҳванд модда бўлган елканли кемани қўлга олди. «Сегодня.ua» хабарига кўра, юкнинг ҳаддан ташқари кўплиги сабаб, кема чўкиб кетишига бир баҳя қолган.
Голландия байроғи остида сузиб кетаётган елканли кема 12 сентябрга ўтар кечаси Испания жанубидаги Алмерия вилояти қирғоқлари яқинида қўлга туширилган.
Ҳуқуқ-тартибот посбонлари кема бортида 350 та халтачага ажратиб чиқилган 10 тонна гашиш гиёҳванд моддаси борлигини аниқлади.
Изоҳ (0)