Россиянинг Рязань вилоятида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради, натижада учувчи нобуд бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси сайтида айтилишича, авария 13 сентябрь, якшанба куни Москва вақти билан 18:00 да содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган самолёт енгил моторли икки ўриндиқли С-2 бўлган. У қишлоқ хўжалик ишларини бажараётган бўлган.
Изоҳ (0)