Грециянинг Фармакониси ороли яқинида кема ҳалокатга учраши натижасида 34 қочоқ чўкиб кетди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
Фожиа оқибатида 11 бола, жумладан тўрт чақалоқ ҳалок бўлди. Кемада жами юздан ошиқ муҳожир бўлган. Қутқарувчилар 68 кишини кемага чиқарди, яна 29 киши мустақил равишда соҳилга етиб олди.
Изоҳ (0)