Ўзбекистон ҳукумати «Газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш» (биринчи босқич) лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тасдиқлади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ҳужжатда таъкидланишича, лойиҳа уч босқичдан иборат бўлиб, 2015—2018 йилларга мўлжалланган биринчи босқичида 77 та лойиҳавий қудуқ қазиш, олтита майдонча, иккита йиғиш пункти, экспорт гази учун қувурлар, вахта шаҳарчаси, ташқи инфратузилма объектлари, Қандим конлар гуруҳининг газни қайта ишлаш заводини қуриш кўзда тутилган.
Hyundai Engineering Co., Ltd. компанияси билан Lukoil Uzbekistan Operating Company МЧЖ ўртасида ускуналар етказиб бериш, газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим конлари гуруҳини ободонлаштириш тўғрисида барча ишларни тайёр ҳолда топшириш шарти билан, умумий қиймати 2,662 миллиард долларлик шартнома тузилган.
Изоҳ (0)