2015 йилнинг 14—16 сентябрь кунлари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси «ЕХҲТ ҳудудида сув ресурсларини бошқариш: ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш» мавзусига бағишланган Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ХXIII иқтисодий ва экологик форумининг якуний учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Прага шаҳрида (Чехия Республикаси) бўлиб ўтадиган нуфузли учрашувда ЕХҲТ иштирокчи давлатлари, ҳамкор мамлакатлар, қатор глобал ва минтақавий халқаро ташкилотлар, академик ва ишбилармон доиралари делегациялари иштирок этиши мўлжалланган.
Изоҳ (0)