Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мазкур жаҳон чемпионатида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон ҳисобига олтин медалларни Билолбек Мирзараҳимов (-57 кг) ва Тимур Мержанов (-63 кг) келтирди. Билолбек олтин медаль учун кечган жангда АҚШ вакили Габриэл Флоресни 3:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, Тимур Мержанов россиялик Осман Алиевни худди шу ҳисобда мағлуб этди.
Финалга қадар кечган жангларда зафар қучган Дилшодбек Рўзметов (-66 кг) ҳамда Қосимхон Қосимов (-75 кг) кумуш медаль совриндори бўлди. Халимбек Утегенов (-48 кг), Яҳёхон Саидхонов (-70 кг) ва Профсор Роримша (+80 кг) каби ўзбекистонлик спортчилар эса жаҳон чемпионатининг бронза медаллари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)