АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар беради «Оламспорт».
Мусобақанинг олтинчи куни эркин кураш баҳслари ўтказилди. Сўнгги кун дастуридан тўрт вазн тоифасида (-57 кг, - 70 кг, -74 кг, -125 кг) ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
Афсуски, ушбу беллашувларда иштирок этган ўзбекистонлик Маҳмуджон Шавкатов (-57 кг), Бекзод Абдураҳмонов (-70 кг) ва Рашид Қурбонов (-74 кг) омадсизликка учради. Шу тариқа, Ўзбекистон термаси жаҳон чемпионатида 2 та кумуш медали билан кифояланди.
Ўзбекистонга мазкур медалларни тақдим этган Рустам Ассакалов ва Ихтиёр Наврўзов келаси йили Бразилияда ўтказиладиган Ёзги олимпия ўйинлари йўлланмасига ҳам эга бўлди.
Изоҳ (0)