«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Эспаньол»га қарши ўйинда пента-трик муаллифига айланиб, мадридликларнинг Испания чемпионатидаги энг яхши тўпурарига айланди, деб хабар беради «Uff.uz».
Португалиялик футболчи пойтахт клуби сафида Примерадаги ўзининг 230-голини киритди. Шу пайтагача Рауль Гонсалес 228 та гол билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб келаётганди.
Раулга 228 та гол уриш учун 550 та ўйин талаб этилганди, Роналду эса ўзининг 230 та голини 203 та учрашувда киритди.
Изоҳ (0)