«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси «Атлетико»га (2:1) қарши кечган Испания чемпионатининг 3-тур ўйинида ғалаба тўпини киритди, деб хабар беради «Uff.uz».
Аргентина терма жамоаси аъзоси 60-дақиқада Иван Ракитичнинг ўрнига майдонга тушди ва 17 дақиқа ўтгач ҳужумчи Луис Суареснинг узатмасидан сўнг голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Месси жорий мавсумда Испания чемпионатидаги илк голини киритди.
Месси ушбу голини бир неча кун олдин туғилган ўғли Матеога бағишлади.
Изоҳ (0)