Бостонда (АҚШ) жойлашган Янги Англия океанариуми олимлари Америкага Осиёдан олиб келинган Узоқ Шарқ тошбақалари (уларни Хитой трионикси деб ҳам аташади) мамлакат экологиясига ўнглаб бўлмас зарар келтиради, деган хавотирда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар кўплаб миқдорда балиқ, моллюска ва ҳашаротларни истеъмол қиладиган бу жониворларнинг минтақада табиий душманлари йўқлиги туфайли ҳаддан зиёд кўпайиб, мавжуд экологик тизимга жиддий зиён етказиши мумкинлигини айтмоқда.
Маълум бўлишича, ушбу турга мансуб тошбақаларни Бостон жанубида кўришган, уларни маҳаллий аҳоли қўйиб юборган бўлиши мумкин. Экологлар АҚШ ҳудудида Хитой триониксларини озодликка чиқариш қатъиян тақиқланганини эслатмоқда.
Изоҳ (0)