Маккадаги Ал Ҳарам масжидига қулаб тушган кран Saudi BinLaden Group немис қурилиш компаниясига тегишли бўлиб, ушбу компаниянинг эгаси Усама бен Ладеннинг оиласи ҳисобланади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар беради.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, қурувчилар мачитнинг майдонини кенгайтириш бўйича 14 миллиард доллар қийматидаги лойиҳани амалга ошираётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Маккадаги Ал Ҳарам масжидига минорали кран қулаб тушган эди. Бу пайтда у ерда юзлаб зиёратчилар бўлган.
Изоҳ (0)