Амстердамнинг Схипхол аэропортида юк самолёти шассисидан одам жасади чиқди. Reuters хабарига кўра, самолёт 12 сентябрь куни маҳаллий вақт билан тахминан 6:30 да Африкадан келган эди.
Голландия полицияси вакили Деннис Мюллернинг CNN’га маълум қилишича, эркакнинг жасади ўликхонага юборилган, у ерда унинг шахси ва фуқаролиги аниқланади. Бошқа тафсилотлар маълум қилинмади.
Сўнгги бир неча ойдан бери Европага қочоқларнинг оқиб келиши сезиларли кучайди. БМТ маълумотларига кўра, 2015 йил бошидан бери Европа Иттифоқига ноқонуний йўл билан кириб келган Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари вакиллари сони 378 минг кишидан ошиб кетган.
Жумладан, Голландияга мазкур қочоқлар ва ноқонуний муҳожирларнинг 1,5 минг нафари келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)