Машҳур актёр Том Круз иштирокидаги фильмни Колумбияда суратга олиш ишларида фойдаланилаётган кичик самолёт 11 сентябрь, жума куни ҳалокатга учради. «Корреспондент.net» хабарига кўра, ҳодиса натижасида икки учувчи ҳалок бўлган.
Меделиндан Санта-Фега учиб кетаётган Piper PA-60 самолёти Антиокия департаментида қулаган. Крузнинг ўзи самолётда бўлмаган, бироқ бортда уч кишидан иккиси ҳалок бўлган, яна бир киши тан жароҳати олган.
Ҳозирча ҳалокат сабаблари маълум эмас.
Том Круз айни вақтда премьераси 2017 йил бошида бўладиган фильмда суратга тушмоқда. Кинолента машҳур Меделин картели учун ишлаган ва айни вақтда АҚШнинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармасига ахборот етказиб турган учувчи ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)